ОГАРЁВ Николай Платонович

ОГАРЁВ Николай Платонович [1813.24.11 (6.12), Петербург – 1877.31.5 (12.6), Гринвич (Англия)] – рус публицисти, шоири, жамоат ар-боби. 1820 й. дан бошлаб Москвада яшаган. 1825—26 й. ларда олис қарин-доши А. И. Герцен б-н танишган. Декабристлар ҳаракати ва қўзғолонининг бостирилишидан кейин Россияда пай-до бўлган шароит улар дунёкарашининг шаклланишига катта таъсир курсатган. 1831 й. да О. Москвадаги ташқи ишлар архивига ишга ва Москва ун-тига уқишга киради. Аммо орадан бир йил утгач, ун-тни ташлаб, Герцен ва б. маслакдошлари билан бирга француз соци-ал утопистлари таъсирига берилади. 1834 й. да «ҳукуматга қарши тўгарак» йиғилишларида қатнашгани учун ҳибсга олиниб, 1835 й. да отаси назорати остида яшаш шарти билан Пенза губерня-сига сургун қилинади. 1838 й. да Кав-казда даволаниш пайтида А. И. Одоевский ва б. сургун қилинган декабристлар билан танишади. 1840 й. дан бошлаб шеър ёза бошлайди ва шеърлари В. Г. Белинский сингари танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинади.

Огарёв 1856 й. да Лондонга кўчиб бориб, Герцен билан бирга чор ҳокимиятига қарши сиёсий фаолият билан шуғулланади. Улар «Полярная звезда» («Қутб юлдузи») альманахидан ташкари, «Колокол» («Бонг»), «Голоса из России» («Россиядан садолар») сингари нашрларни чиқариш ва таркатиш ишларини йулга қуядилар. Огарёв айни пайтда Ан-глиядаги ёш рус муҳожирлари билан алоқа ўрнатади, қизғин сиёсий ва адабий фаолият билан шуғулланади.

Огарёв ижодининг дастлабки босқичида романтик шеърият устуворлик қилган. ҳатто муҳаббат ва пейзаж лирикасининг гўзал намуналари яратилган бўлса, кейинчалик публицистик оҳанглар биринчи уринга чиққан. Муҳожирлик лирикаси эса очикдан-очиқ рус инқилобий демократларининг ғоявий курашларига хизмат қилган.

Ас: Стихотворения и поэмы, М., 1961.