ОГАНЕСОВ

ОГАНЕСОВ Тачат Амаякович(1922. 1.2, Арманистон, Ленинакан вилояти — 1991.15.5) — рангтасвирчи рассом, Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1968). 1933 й. дан Ўзбекистонда. П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини (1947) ва Репин номидаги Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин-тини (1953) тугатган. 1954 й. дан Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида педагог, проф. (1984). Оганесов ижодини замондошларининг портретларини, меҳнат аҳлини улуғловчи, табиат манзараларини таран-нум этувчи полотнолар яратишга бағишлаган, инсон характерини очишда мой-бўёқларнинг ранг ва тусларидан моҳи-рона фойдаланади. «Ёзувчи С. Бородин» (1956), «Кончи Мавлонов», «Рассом И. Вальденберг ва Д. Ушаковлар» (1959), «Ҳайкалтарош Макаров» (1960), «Профессор А. Асқаров» (1975) ва б. портретлари, «Пахтакорлар» (1958), «Тоғдаги оқшом» (1958), «Қўшиқ» (1965), «Чўлда» (1981), «Оқолтин» (1982) ва б. асарлари шулар жумласидан.