ОГАҲИЙ

ОГАҲИЙ (тахаллуси; тўлиқ исмшарифи Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли) (1809.17.12, Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1874.14.12) — шоир, тарихчи, таржимон. Мироб оиласида туғилган. Хива мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб, форс, турк тилларини пухта эгаллаган. Хоразмнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларинингсуҳбатларида иштирок этган. Шарқ классиклари асарлари, айниқса, Навоий ижодини қунт билан ўрганган. 1829 й. да амакиси ва устози Мунис вафот этгач, Хива хони Оллоқулихон (1825—42) Огаҳийни Муниснинг ўрнига мироб этиб тайинлаган. Шу даврдан эътиборан Огаҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғулланган. Қизғин ижтимоий-сиёсий меҳ-нат билан машғул бир пайтда отдан йи-қилиб, оёғи «шакарланг» (шол) бўлиб қолган (1845). 1857 й. дан мироблик ва-зифасидан истеъфо берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган.

Огаҳий халқорасида кўпроқ лирик шоир сифатида машҳур. Умрининг охирги йилларида тузган лирик куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар ту-мори», 1872) бизгача тўла етиб келган. Девон анъанавий тартибда тузил-ган, 470 ғазал, 3 мустазод, 89 мухам-мас, 5 мусаддас, 2 мурабба, 4 мусам-ман, 4 таржеъбанд, 7 қитъа, 80 рубоий, 10 туюқ, 1 муламма, 4 чис-тон, 2 муаммо, 4 маснавий, 1 баҳри тавил, 1 муножот, 1 ошиқ ва маъшуқ савол-жавоби, 20 таърих, 19 қасида — жами 18000 мисрадан иборат. Де-вонга «Ашъори форсий» номи билан Огаҳийнинг форс тилидаги 1300 мисра шеъри ҳам киритилган. Девондаги асарлар мазмун-мундарижаси марка-зида ишқ мавзуи туради.

Огаҳий ижодининг мавзу доираси кенг. Аммо у қайси мавзуга мурожаат қилмасин, ишқни четлаб ўтолмайди. Ишқ унинг қаламида мавзуни ёритишда, ғояни илгари суришда асосий бадиий восита; шеъриятида ишқ — иймон, эътикрд, ватан, заковат тимсоли каби лирик қаҳрамоннинг ўй-кечинмалари, фаолияти, дунёқарашини ҳаракатлан-тирувчи куч. О. девонида замон ва за-мондошлари тасвири ҳам катта ўрин эгаллаган. Шоир ўзи яшаб ижод этган мураккаб даврни маҳорат билан бадиий умумлаштирганда, замон ва унинг аҳлига муносабат билдирганда, бақо берганда, инсонпар-варлик, халқпарварлик нуқтаи назаридан ёндашган. Огаҳий жанр имкониятларига ижодий ёнда-шиб, уларни тако-миллаштирган: ўзи-гача бўлган 7—8, 10—12 байтли Fa-зал ёзиш тартибини 23 байтгача етказ-ган, мустазод жанрининг қўш орттир-ма мисрали янги шаклини кашф этган: Эй ёр, санго ушбу жаҳон боғи аро гул бир ошиқи ҳайрон, дийдорига шайдо, Бир шуйфтадур кокили мушкулинга сумбул ҳам ҳоли паришон, ҳам бошида савдо.

Шоир арузнинг жуда кўп баҳрларидан фойдаланган. Унинг ғазаллари «Шашмақом»нинг ҳамма куйларига тушади, Х-разм халқ оҳангларига мос келади.

Огаҳий «Риёз уддавла» («Салтанат боглари», 1844), «Зубдат уттаворих» («Тарихлар қаймоғи», 1845 — 46), «Жомеъ ул-воқеоти султоний» («Сул-тонлик воқеаларини жамловчи», 1857), «Гулшани давлат» («Давлат гул-шани», 1865), «Шоҳиди иқбол» («Иқбол гувоҳи», 1872) ва б. тарихий асарларида Оллоқулихон, Раҳимқули-хон (1843—46), Муҳаммад Аминхон (1846 — 55), Сайид Муҳаммадхон (1856—64), Муҳаммад Раҳим II (1864—1910) қукмронлиги даврида Хоразмда яшаган ўзбек, туркман, қорақалпоқ, қозоқ халқларининг тарихи, маданий ва ижтимоий ҳаёти, Хива хонлигининг бошқа хонликлар билан муносабати ва б. тарихий воқеалар акс этган.

Огаҳийнинг юксак инсонпарварлик руҳи б-н суғорилган ғоялари хон ва шоир Ферузнинг сиёсий-маърифий тарбия-сига таъсир қилган. У тарихчи олим сифатида Хива хонларига, йирик тарихий шахсларга бағишлаб қасидалар ёзган. Огаҳийнинг «Қасидаи насиҳат» асари Ферузга бағишланган. У ўз насиҳатларида салтанатни бошқаришнинг йўл-йўриқларини кўрсатади, мамлакат ва халқни адолат б-н идора этиш йўлларини белгилаб беради. Қасида маснавий жанрида ёзилган бўлиб, унда шоирнинг сиёсий-маърифий қарашлари ёрқин акс этган. Огаҳий фикрича, ҳар қандай давлат бошлиғи ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун барча ижобий фазилатларга эга бўлиши лозим. Подшоҳ ҳимматли, шижоатли, адолатли, ғайратли, саховатли, ҳаёли, соф ниятли, маданиятли, ҳамиятли, камбағалпар-вар бўлиши зарур. Ҳукмдор шу фазилатларга эга бўлса, унинг ҳокимияти камол топади, мамлакати фаровон бўлади, деган фикрни илгари суради. Огаҳий давлатни бошқаришнинг йўлларини ҳам кўрсатиб ўтган. Шоирнинг фикрича, шоҳ шариат аҳкомларига қаттиқ амал қилмоғи лозим. У айш-ишратдан, фитна ва ғийбатдан, ғафлатдан, ял-қовлиқдан, зулм-разолатдан, чақимчиликдан, молпарастликдан узоқ бўли-ши керак. Феруз О. нинг давлатни бош-қариш тўғрисидаги маслаҳатларига қулоқ тутган, унинг ҳикматли байтларини мармар тошларга ёздириб, арзхоналарга қўйдирган, кўп эзгу ишларни амалга оширган. Шу боис ҳам Огаҳий тарихий асарлари бадиий наср сифатида ҳамда 19-а. Хоразм воқелигини ҳаққоний акс эттирувчи нодир тарихий ҳужжатлар сифатида қимматлидир. Огаҳий «Равзат ус-сафо» (Мирхонд), «Тарихи жаҳонкушойи Нодирий» (Муҳаммад Махдий Астрободий), «Бадоеъ ул-вақоеъ» (3. Восифий), «Мифтоҳ ут-толибин» (Маҳмуд бинни Шайх Али Ғиждувоний), «Табақоти Акбаршоҳий» (Муҳаммад Муқим Ҳиротий), «Тазкираи Муқимхоний» (Муҳаммад Юсуф Мунший), «Равзат ус-сафойи Носирий» (Ризоқулихон Ҳидоят), «Ахлоқи Муҳсиний» (Кошифип), «Қобуснома», «Зубдат ул-ҳикоёт», «Шарҳи далоил улҳайрат» (Муҳаммад Ворис), «Гулистон» (Саъдий), «Юсуф ва Зулайҳо» (Жомий), «Шоҳ ва гадо» (Ҳилолий), «Ҳафт пайкар» (Низомий) ва б. тарихий-бадиий асарларни форс тилидан ўзбекчага таржима қилган. Огаҳий «Ҳафт пайкар»ни насрий йўл б-н, «Гулистон»ни қисқартириб, кенг китобхонларга тушунарли қилиб таржима этган. «Юсуф ва Зулайҳо» ҳамда «Шоҳ ва гадо» достонларини эса байтмабайт таржима қилиб (кириш қисмидан ташқари), аниқ ижо-дий таржима намунасини яратган. «Мифтоҳ ут-толибин» (инв. №8473), «Равзат ус-сафойи Носирий» (Д-125), «Табақоти Акбаршоҳий» (ТНС—106), «Тазкираи Муқимхоний» (ТНС—105), «Фирдавс ул-иқбол» (С— 571), «Шоҳи-ди иқбол» (С—572), «Юсуф ва Зулайҳо» (ТНС—117), «Таъвиз улоши-қин» асарларининг қўлёзма нусхалари Тошкент, Душанба ва Санкт-Петербургда сақланади. «Зафарнома» (Али Яз-дий), «Баҳористон», «Саломон ва Ибсол» (Жомий), «Ҳашт беҳишт» (Хус-рав Дехлавий) асарларининг Огаҳий таржи-маси ҳанузгача топилмаган.

«Таъвиз ул-ошиқин» Хивада тошбосмада нашр этилган (1905—09). Ўзбекистонда кўчалар, мактаблар, Хоразм вилояти мусиқали драма ва комедия театри, истироҳат боғи ва б. муассасаларга Огаҳий номи берилган. Қиёт қишлоғида Огаҳий боғи ташкил этилиб, шоирнинг уймузейи очилган; музей олдида Огаҳийга ҳайкал ўрнатилган.

Ас: Таъвиз ул-ошиқин, Т., 1960; Асарлар [6-жилдли], Т., 1971—80; Ишқ аҳлининг тумори. Танланган асарлар, Т., 1999.

Ад.: Муниров К,., Огаҳий илмий ва адабий фаолияти, Т, 1959; Зоҳидов В., ўзбек адабиёти тарихидан, Т., 1961; Мажидий P., Огаҳий лирикаси, Т., 1963; Абдуллаев В., ўзбек адабиёти тарихи, 2-нашр, 2-китоб, Т., 1967; Ўзбек адабиёти тарихи [5 жилдли], 4-ж., Т., 1978; Абдуғафуров А., Муҳаммад Ризо Огаҳий, Т., 1999; Маънави-ят юлдузлари, Т., 2001.

Нусрат Жумаев.