ОДРА

ОДРА, Одер (чех ва полякча Odra; нем. Oder) — Ғарбий Европадаги дарё. Чехиядаги Шарқий Судет тоғларидан бошланади, сўнгра Польша ҳудудидан оқади. Одрага Ниса-Лужицка дарёси қўшилган жойдан Грифино ш. гача Польша ва Германия ўртасида чегара вазифасини ўтайди. Болтиқ денгизининг Шчецин қўлтиғига қуйилади. Уз. 891 км, ҳавзасининг майд. 149 минг км2 га яқин. Ниса-Лужицка дарёси қуйилган жойдан бошлаб кенг (эни 200 м дан зиёд) ва серсув. Қуйи қисмида 2 тармоққа бўлинган. Қор ва ёмғирдан тўйинади. Қуйилиш жойида сув сарфи ўртача 580 м3/сек, максимали 3000 м3/ сек. Денгиз йилига 16 км3 сув келтиради. Баҳорда серсув. Қиш совуқ келган йиллари музлайди. Одранинг қу-йилиш жойидан Козле ш. гача йирик кемалар қатнайди. Эльба ва Висла да-рёлари билан каналлар орқали туташган. Одра бўйида Острава, Ополе, Вроцлав, Шчецин, ФранкфуртОдер ш. лари жойлашган.