ОДОҚ

ОДОҚ (оёқ сўзидан) — дарё ва сойлар этаги, қуйилиши ери, баъзан ўрта оқими соҳилларидаги текис пастлик ерлар. Одоқларни тошқин вақтида баъзан сув босади, ер ости сувлари юза бўлиб, дарё сувининг сатҳига қараб ўзгариб туради. Тупроғи кўпинча, шўртоб бот-қоқ бўлиб, қамиш, кўға, юлғун, шўра, ажриқ билан қопланиб ётади.