ОДИМЧИЛАР

ОДИМЧИЛАР (Geometridae) – капалаклар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. 12 минг тури маълум. Қанотлари ёйилганда 14—50 мм. Одимчилар капалагининг ранги бўғиқ кулранг, қанотлари катга, хартумчаси ривожланган, эрка-гининг мўйловлари патсимон ёки та-роқсимон. Қуртларининг қорин оёклари 2 та, камдан-кам 3—4 жуфт, ҳаракатланганида дастлаб танасининг олдинги қисмини илгари суради, сўнгра орқа қисмини тортиб олади (гўё «одимлагандек» бўлади; номи ҳам шундан).

Суғорма деҳқончилик минтақаларида кўп учрайди. Одимчилар барглар орқасига, пўстлоқ ёриқларига, куртак учига биттадан ёки тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Қуртининг ривожланиши 1—2 ой да-вом этиб, тупрокда, тўкилган барглар орасида ғумбакка айланади. Одимчилар ўсимлик барги, куртаклари ва б. билан озиқланади. Асосан, бегона ўтлар орасида ва бедазорларда ҳаёт кечиради.

Кураш чоралари: бедазорларга фозалон (1,5 кг/га), хлорофоснинг ҳўлланувчи кукуни ёки техник хлорофос (1,5 кг/га), амбушнинг 25%ли эмульгирланувчи кукуни ва б. билан ишлов берилади.