ОДЕССА

ОДЕССА — Украинанинг Одесса вило-яти маркази. Украинанинг йирик саноат, маданият, илмий ва курорт марказларидан бири. Қора денгизнинг шим.-ғарбий соҳилидаги порт. Шоссе ва т. й. тугуни. Ахолией 1037 минг киши (1997). Шаҳар 6 туманга бўлинган. Одесса ўрнида 15-а. да туркларнинг «Хажибей» қалъаси бўлган. Уни руслар эгаллаб, 1793 й. ўзларининг жан. даги таянч пунктига айлантирган. 1794 й. дан шаҳар, 1795 й. дан расмий равишда Одесса номини олди. Шаҳарнинг марказий қисмида А. Э. Ришелье ҳайкали ва Потёмкин зинаси жойлашган классик бинолар ансамбли бор (1826—41). Классицизм услубида қурилган Воронцов, Потоцкий, Наришкина саройлари, эски биржа, госпиталь, Одесса атрофи ва унинг чеккаларида — иклимий ва баль-необалчиқ курортлар (Аркадия, Лузановка ва б.) мавжуд. Одессада тарихий воқеалар билан боғлиқ жой кўп. 1941—44 йларда Одессани немис фашистлари эгаллаб турди. Шаҳар 1944 й. 10 апр. да озод килинди. 1965 й. О. га қаҳрамоншаҳар фахрий унвони берилди.

Одессада машинасозлик (станоксозлик, юк-транспорт, совиткич, тиббий, савдо, полиграфия ва б. асбоб-ускуналар, агрегатлар, ҳисоблаш машиналари и. ч. ва б.), кимё, нефтни қайта ишлаш, кимёфармацевтика, озиқ-овқат, енгил (жут, тўқимачилик ва б.) саноат корхоналари бор. Пўлат прокат и. ч. бирлашмаси фаолият кўрсатади.

Одесса — йирик денгиз порти. Ҳаво линиялари орқали йирик шаҳарлар билан боғланган. Одессада Антарктика кит овлаш флотилияси базаси, 14 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т, консерватория), Украина ФАнинг Жан. илмий маркази, 7 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), археология, бадиий, А. С. Пушкин номидаги, адабий-мемориал музейлари, цирк, филармония, консерватория, киностудия бор.