ОДЕНСЕ

ОДЕНСЕ — Даниядаги шаҳар ва порт. Фюн оролининг шим. қисмида. Аҳолиси 145,1 минг киши (2000). Оденсе — мамлакат кемасозлик саноатининг энг катта маркази. Ун-т (1964 й. дан), X. К. Андерсеннинг Музей уйи, бадииёт музейи, тарих ва маданият музейи, Фюн қишлоғи-музейи ва ҳ. к. бор.