ОДДИЙ МЕҲНАТ

ОДДИЙ МЕҲНАТ — ҳеч қандай махсус тайёргарлиги, малакаси, ихтисоси бўлмаган одамнинг меҳнати. Мас, юк ташувчи ва юкни тушириб-ортувчи, фаррош ёки қоровул бажарадиган ишлар қандайдир тайёргарлик кўришни, муайян малакага, қобилиятга эга бўлишни талаб этмайди. Шунингдек, одамларнинг уйрўзғор ва уй-хўжалик борасидаги бажарадиган ишлари ҳам Оддий меҳнат ҳисобланади.