ОДАМТОШ

ОДАМТОШ — Чатқол тизмасининг сувайирғич қисмидаги довон. Чирчиқ ва Оҳангарон водийларини туташтириб туради. 2696 м баландликда. Довонга жан.-ғарбда Каттасой, жан.-шаркда Ертошсой водийлари бўйлаб чиқилади. Довон орқали Чатқол дарёсининг чап ирмоғи Тераклисойдан (Оқбулоқ дарёсининг юқори қисми) Иртош дарёсига (Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғи) ўтилади. Довондан июндан окт. гача чорва молларини ҳайдаб ўтишда фойдаланилади.