ОДА

ОДА (юн. aoide — қўшиқ) — шеърий ва мусиқий жанр. Юнонистонда пайдо бўлиб, тантанавор, кўтаринки рухда яратилган насиҳатомуз хор қўшиғига нисбатан айтилган (Пиндар ва б.). 17-а. дан Европа мусикасида бирор киши шаънига ёки муҳим воқеа муносабати билан яратилган вокал-чолғу мусиқа асари. Кантатата яқин (Г. Пёрселл, Г. Ф. Гендель, И. С. Бах, Л. Бетховен ва б.) ҳамда чолғу жўрлигидаги қўшиқ (Г. Ф. Телеман, К. Ф. Э. Бах, К. Ф. Глюк ва б.) турлари мавжуд. Хозирда турли шаклдаги тантанавор, гимнга яқин мусиқа асари (И. Стравинский, С. Прокофьев, А. Шёнберг, М. Бурҳонов ва б.).