ОБУНА

ОБУНА (франц. abonner — ёзилмоқ) — даврий нашрлар (газ., жур.) ва тегишли босма китоблар (кўп жилдли бадиий, илмий, илмий-оммабоп асарлар) учун олдиндан буюртма тўплаш, уларга ёзилиш. Обуна маълум маънода нашр маҳсулотлари адади (микдори)нинг қанча бўлишини аввалдан белгилаш имконини беради. Ўзбекистонда даврий нашрларга Обуна «Матбуоттарқатиш» уюшмаси, почта-алоқа бўлимлари, корхона, муассаса ва олий ўқув юртларидаги жамотчи тарқатувчилар томонидан, бошқа босма асарларга Обуна китоб савдоси билан шуғулланувчи ташки-лотлар, махсус китоб дўконлари томонидан амалга оширилади.