ОБСИДИАН

ОБСИДИАН (лот. Obsidianus lapis — Обсидий тоши; тошни Эфиопиядан келтирган римлик Обсиус номидан) — шишасимон вулканик тоғ жинси. Ранги кўпинча қора, қизғиш-қорамтир; майда чангсимон гематит заррачалари Обсидианга доғсимон тус беради. Қаттиқлиги 5; зичлиги 2,5—2,6 г/см3. Кимёвий таркиби ҳар хил, кўпинча липаритга яқин, ҳажмининг 80% атрофида силикат шишаси ва 1% гача сув бор. Нордон липарит ёки липаритдацит лаваларининг қотишидан ҳосил бўлади. Обсидиан осон силликланади. Обсидиандан тош ва жез даврларида камон ўқи ва найза учи, пи-чоклар ясалган, ҳоз. даврда баъзилари безак буюмлар тайёрлашда, асосан, енгил бетонларга бўрттирувчи қўшимча сифатида, йўл қурилишида ва биноларни безашда ишлатилади. Обсидианнинг баъзи турларидан (онгонитлар) литий, цезий, бериллий ва б. ноёб элементлар ажратиб олиш учун фойдаланиш мумкин.