ОБРЛИҒ

ОБРЛИҒ (Арбилах) — Шок, давлатига қарашли ўрта аср шаҳри. Тошкент ви-лоятининг Облик, ст-яси яқинида. Ю. Ф. Буряков томонидан текширилган (1962). Майд. 80 га бўлиб, 8-10-а. ларда барпо этилган. О. Илоқнинг бошқа шаҳарларига ўхшамайди: арк шаҳристондан ажралмаган; ҳунармандчилик рабодлари қишлоқ ерлари билан туташиб кетган. Шаҳар иқтисодий ҳаётининг юксалиши 9 — 10-а. ларда кон ишлари, айниқса, унга яқин бўлган олтин ва кумуш конларидан кенг фойдаланишга боғлиқдир. Лекин, маъдан қазиб олиш 11-а. дан тушкунликка учрайди. 13-а. бошларида шаҳар вайронага айланган. 14-а. охири —15-а. да шаҳарнинг ғарбий қисмида ҳаёт жонланган, ке-йинчалик шаҳар ҳоз. Облиқ қишлоғи томон кенгайган.