ОБОДОН

ОБОДОН — Эроннинг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳузистон остонида, Шатт ул-Араб дарёси бўйида, Форс қўлтиғи қирғоғидан 50 км ичкарида. Аҳолиси 206,1 минг киши (1997). Океан кемалари кира оладиган порт. Йилига 30 млн. т нефтни қайта ишлаб берадиган йирик з-д, нефть-кимё корхонаси бор. Нефть конларидан Ободонга нефть қувурлари ўтказилган. Ободон орқали четга нефть ва нефть маҳсулотлари чиқарилади. Нефть ин-ти, халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор.