ОБЛИТЕРАЦИЯЛОВЧИ ЭНДАРТЕРИИТ

ОБЛИТЕРАЦИЯЛОВЧИ ЭНДАРТЕРИИТ (юн. endon — ичидаги ва артериялар) , винивартер касаллиги — оёқ артерияларининг яллиғланиши билан кечадиган сурункали касаллик. Бунда томирлар аста-секин торайиб, бора-бора бутунлай бекилиб қолади, унинг қон билан таъминланиши издан чиқади. Оёқни совуқ олдириш, лат ейиш, мия шикастланиши, чекиш, интоксикация, ҳаяжонланиш, толиқиш, периферик нервлар касаллиги, турли инфекциялар ва б. сабаб бўлади. 20—40 ёшдаги эркакларда кўпроқ учрайди. Облитерацияловчи эндартериитда оёқ тез толиқади, томир тортишади, кейинчалик оқсайдиган бўлиб қолади, эт увишиши, парестезиялар, қаттиқ оғриқ кузатилади. Тўқималар қон билан таъминланишининг бузилишига қараб касалликнинг 4 даражаси фаркланади. 1даражада оёқ бармоклари совуқ қотади, увишади, тез толиқади, оёқ териси оқаради, сал узоқроқ юрганда оғриқ пайдо бўлади. 2-даражада юрганда оёқ оғрийди, оёқ тирноклари мўрт бўлиб, тез синади. Оёқ артерияларида пульс сустлашади. 3даражада бемор 20—30 қадам юрганда оёкда оғриқ зўраяди, оёқ териси оқаради, совуқ бўлади. Оёқ мускуллари атрофияси, кўпинча трофик яралар кузатилади. 4даражада оёкларда доимий оғриқ, шиш пайдо бўлади, трофик яралар, бармоклар гангренаси тез ривожланади, касаллик зўрайганда бутун оёқ панжаси гангре-нага учрайди. Касалликнинг кечишига қараб чегараланган ватарқалган шакллари тафовут қилинади. Чекиш, ичиш эндартериит кечишини оғирлаштиради, шунинг учун касалликни даволашда зарарли одатлардан воз кечиш, физиотерапия ва консерватив даво буюрилади. Булар наф бермаса, операция қилинади (томирлар тикланади ёки оёқ кесиб ташланади).