ОБЖУВОЗ

ОБЖУВОЗ (форс, об — сув ва жувоз — ўғир) — шоли оқланадиган қурилма. Сув кучи билан ҳаракатланади. Қуйидаги қисмлардан иборат: ўқ, шу ўққа бириктириладиган парра, лингкўп, кели, нов. Барча қисмлари қаттиқ ёғочдан тайёрланади. Нов 3 та калин тахтадан ариқча шаклида ясалади. Сув шу новдан келади. Новнинг охири парра га (куракчалари бор ғилдиракка) тўғрилаб қўйилади. Ў қ новнинг 3 томонига кўндаланг ўрнатилади. Ўқнинг 2 учидаги турум (ёғоч подшипник) турумдонга қўйилади. Кели (охурга ўхшаган ёғоч идиш) ўқдан 2—3 м нари ўрнатилади. Унга шоли солиб қўйилади.

Лингкўп (учига тишли чўян мослама ўрнатилган соп) — кўтарилиб-тушиб шолини оклайдиган қисм. Обжувоз қуйидагича ишлайди: новдан келган сув паррага урилиб, ўқни айлантиради. Ўқнинг қиличаклари лингкўпга урилади, шунда лингкўп кўтарилиб-тушиб шолини оклайди. Туйилган шолининг қобиғи, тўпони шамол (ёғоч қурилма) ёрдамида тозаланади. Обжувозни обжувозчи бошқаради. Ҳозир шоли махсус электр машиналарда окланади. Обжувоз баъзи жойларда (Афғонистон, Ҳиндистон ва б.) ҳозир ҳам ишлатилади.