ОБЖАЗ

ОБЖАЗ — Қурама тизмасининг шим.-ғарбий қисмидаги довон. 2216 м баландликда, Оҳангарон дарёси чап ирмоғи Обжазсойнинг бошланиш қисмида жойлашган. Оҳангарон ва Фарғона водийларини туташтириб туради. Довондан апр. дан окт. гача чорва молларини ҳайдаб ўтишда фойдаланилади.