ОБИХИНГОВ

ОБИХИНГОВ — Тожикистондаги дарё, Вахш дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 196 км, ҳавзасининг майд. 6660 км2. 500 га яқин катта-кичик ирмоғи бор. О. Федченко музлигининг тармоғи — Гарм музлигидан бошланади, ғарбий йўналишда оқиб, Лабитор қишлоғи яқинида Сурхоб б-н қўшилиб, Вахшни ҳосил қилади. Обихингов асосан, музликларнинг ҳамда мавсумий қор қопламининг эришидан ҳосил бўлган сувлар ҳисобига тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 225 м3/сек. Жазирама ёз ойларида Обихинговда тўлинсув даври кузатилади. Энг катта сув сарфи 1300 м3/сек. гача етади. Оқимининг асосий қисми (80% га яқини) май—сент. ойларига тўғри келади. Дарёда энг кам сувли давр куз-қишда кузатилади.