ОБИРАҲМАТ ҒОРИ

ОБИРАҲМАТ ҒОРИ — мустье маданиятига доир қад. манзилгоҳ. Тошкентдан 100 км шим.-шаркда, Кўксув тизмаси этагидаги Палтовсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Обираҳмат ғорини A. P. Муҳаммаджонов ва С К. Насриддинов топган (1962). Р. ҳ. Сулаймонов текширган. Обираҳмат ғори кенг ёйсимон шаклда бўлиб, эни 20 м дан ортиқ; у қуруқ ва ёруғ, шар-қий чеккасидаги қиядан чучук сувли шалола оқиб тушади. Ғорнинг оғзи жан. томонга қараган. Обираҳмат ғорида узок, вақт давомида ҳосил бўлган 21 маданий қатламнинг умумий қалинлиги 10 м. О. г. дан найзасимон қуроллар, нуклеуслар, турли хилдаги тош кесгичлар, понасимон қуроллар, бигизлар топилган. Топилмалар Ўрта Осиёда тош даврининг энг бой коллекцияларидан бирини ташкил қилади.