ОБИНОВВОТ

ОБИНОВВОТ, новвот — юқори сифатли, серҳосил, туршакбоп ўрик нави. P. P. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тнинг Самарқанд филиалида Кўрсо-диқ ва Арзами навларини чатиштириб яратилган. (К. В. Васильев, Л. А. Протасевич). Дарахти катта, шакл берилса, янада яхши ўсади. Кўчати экилгандан кейин 3-йилидан мева бера бошлайди. 5—6 ёшдан тўла ҳосил беради. Июнь ойининг 3-ўн кунлигида пишади. Мевалари йирик ва ўртача йирик, вазни 35 — 40 г, тухумсимон, сариқ, қизил мумғубор билан қопланган. Эти сариқ, данагидан осон ажралади. Таркибида 16% қанд, 0,5% кислота бор. О. шамолга бардошли, етилиб пишгани тўкилмайди, новдаларда туриб туршакка айланади. Қуритилганда 23—25% баргак, 30—32% туршак тушади. Тоғли ва тоғ этаги минтақаларида мўл ҳосил беради.