ОБИНОВВОТ

ОБИНОВВОТ — ўртапишар қовун нави. Шакли тухумсимон ёки думалоқ, ўртача катталикда (3—4 кг), фақат дум томони тўрлайди, баъзан тўрсиз бўлади. Туси тўқ сариқ, Пўстининг калинлиги ўртача, эти қалин (5—6,5 см), оқ, юмшоқ, сершира, ширин, таркибида 7,4—9,3% қанд, шунингдек, 4,9—5,6% сахароза бор. Қуруқ моддаси 9,2%. Уруғхонаси ўртача, уруғи йирик, сариқ. Уруғи униб чиққандан кейин 70—80 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 180 — 200 ц/га. Узок, муддат сақлашга, узоқ жойларга юборишга яроқсиз. Фар-ғона водийсида, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида етиштирилади.