ОБЕРТОН

ОБЕРТОН (нем. ober — юқори ва тон) — 1) техникада — асосий тонга нисбатан анча юқори частотали мураккаб тебранишлар (механик, товуш ва электр тебранишлари)дан ташкил топган тон. О. ни резонатор ёрдамида ажратиш мумкин. Ҳар бир даврий жараён (тебраниш) ни, яъни товуш, электр теб-ранишлари ва б. ни оддий тебраниш (О.) ларга ажратиш мумкин. Агар бар-ча Обертон ларнинг частотаси асосий частота / га яхлит кўпайтмадан иборат бўлса (мас, 2/, 3/,…), бундай Обертонлар гармониклар дейилади;

2) мусиқада — асосий товуш билан бирга пайдо бўладиган ва унга бошқача тус берадиган товуш. Бир овоз ёки мусика асбобини иккинчисидан ажратишга имкон беради. Обертон ларнинг тебранишлар частотаси асосий тоникадан 2, 3, 4 ва 5 марта юқори бўлади.