ОБЪЕКТИВИЗМ

ОБЪЕКТИВИЗМ — дунёқарашдаги, ижтимоий фанлардаги, адабиёт ва санъатдаги йўналиш. Субъективизмнит акси. Воқеликни тўғри билиш ижтимоий ҳодисаларни синфий тахлил этишни рад қилади. Унга кўра, илмийлик партиявийликдан ва синфийликдан холи бўлмоғи лозим; қадриятлар ва мақсадларни ижтимоийтанқидий баҳолашдан, мушохадалашдан сақланиш, фалсафий ва ахлоқий масалалардан, айниқса, партияларнинг хулосаларидан четда туриш йўли б-нгина объектив билимга эга бўлиш мумкин.