ОБЧАК СВИТАСИ

ОБЧАК СВИТАСИ — Фарғона водийсининг шим. да неоген ётқизиклари таркибидаги стратиграфик бирлик. Геолог олим М. Н. Грамм томонидан аниқланган. Обчак свитаси қизғиш-қўнғир, кизил ва тўқ қўнғир алевритли гил, қумтош ва конгломератлардан таркиб топган. Умумий қалинлиги 400 м (Норин) дан 600 м (Варзиқ)гача. Конгломерат ва қумтошлар таркибидан, асосан, палеозой чўкинди-метаморфик жинсларининг синиқ (донача)лари учрайди. Обчак свитаси Мойлисой свитаси устида ётади, унинг ёши таркибида сакланган чучук сув жони-ворларидан остракода ва гастропода ҳамда сувўт қолдиқлари асосида аниқланган. Обчак свитаси стратиграфик аҳамиятга эга.