ОБ-ҲАВОНИ ОЛДИНДАН АЙТИШ

ОБ-ҲАВОНИ ОЛДИНДАН АЙТИШ — атмосферада содир бўлаётган жара-ёнлар ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олган қолда об-ҳавонинг келажакдаги ҳолати (об-ҳаво прогнози) ҳақида илмий асосда маълумот бериш. О.-ҳ. о. а. муддатлари: ўта қисқа муддатли (12 соатгача), қисқа муддатли (1—2 сутка), ўрта муддатли (3—10 кунгача), узайтирилган ўрта муддатли (1 ойгача), ой, фасл прогнозларига бўлинади. Об-ҳаво прогнози алоҳида жой, ҳудуд, трасса, вилоят ва республика ҳудуди учун берилиши мумкин. О.-ҳ. о. а. да уму-мий ва махсус мақсадлар кўзда тутилади. Умумий об-ҳаво прогнозида энг муҳим метеорологик элементлар (т-ра, босим, будут, ёгин, шамол), шунингдек, туман, чанг ёки қор бўронлари, момақалдироқ, довул, ўсимликларни совуқ уриши, қор кўчкилари, яхмалак ва б. метеорологик ҳодисаларнинг келажакдаги ўзгаришлари ҳақида маълумотлар берилади. Халқ хўжалигининг турли соҳалари: мас, булутларнинг пастки ва юқори чегаралари, Ер сиртида ва юқори баландликларда шамол тезлиги ва йўналиши (авиация учун); ёғин миқдори, ҳаво т-раси, ўсимликларни совуқ уриши, қурғоқчилик ва ҳ. к. (қ. х. учун); қор бўрони, кучли жала, узоқни кўриш масофаси (т. й. транспор-ти учун) ва б. учун махсус прогнозлар ҳам тузилади.

Суткали О.-ҳ. о. а. ўтган асрнинг60-й. ларида бошланди. 20-а. нинг 30-й. ларида атмосферанинг юқори қатламларини систематик ўрганишга имкон берадиган радиозонднингяратилиши (собиқСССР да), атмосферада жараёнларининг физик қонуниятларини чуқур ўрганиш О.ҳ. о. а. усулларининг такомиллашишига олиб келди. О.-ҳ. о. а. учун керакли маълумотлар метеорологик ст-ялардан сутка давомида бир неча марта телеграф ёки радио орқали олинади. Об-ҳаво бюроларида Ер учун синоптик харита ва юқори қатламлар учун барик топография хариталари ва б. тузилади. Шулар ёрдамида Ер шарининг катта ҳудудида об-ҳаво ҳолати тахлил қилиниб, барик си-стемалар, циклонлар, антициклонлар ҳамда ҳаво массалари, атмосфера фронтларининг силжиш тезлиги ва йўнали-ши аникланади. Бу маълумотлар ҳамда жойнинг махаллий хусусиятлари (Ер юзаси ландшафти, орографияси ва ҳ. к.) пункт, трасса ёки аник, бир р-н учун О.-ҳ. о. а. га имкон яратади.

Узок, муддатли О.-ҳ. о. а. муаммоси қисқа муддатли прогнозга нисбатан анча мураккаб. Катта миқиёсдаги атмосфера жараёнларининг бир неча кундан бир неча ойгача даврдаги циркуляцияси ўрганилиб, уларнинг алмашиниш крнуниятлари ва келажакда қандай бўлиши аникланади. Ойлик прогнозда ўртача ойлик т-ра ва ёғинлар миқдорининг кўп йиллик меъёрдан қанча фарқ қилиши ёки ишораси қандай бўлиши ҳақида фикр юритилади ва ой давомида бўла-диган ўзгаришлар ҳақида ахборот берилади. Ўрта Осиё мамлакатлари учун ойлик О.х.. о. а. ни Тошкентдаги гидрометеорология маркази амалга оширади.

Тоҳир Мухторов.

OB, ов қилиш, шикор — ёввойи ҳайвон ва паррандани овлаш; одамнинг ҳаёт кечириш жараёнидаги қад. меҳнат фаолиятларидан бири. Одамлар дастлаб гуруҳ бўлиб, кейин якка ҳолда ов қилишган. Кадимда тош, найза, кейинроқ пичоқ, тўр ва б. дан ов қуроли сифатида фойдаланилган. Камон кашф этилиши овчиликда катта аҳамият касб этган. Осиёдаги кўчманчилар от миниб, исковуч ит ва қуш ёрдамида ов қилган. Ҳозир кўпроқ милтиқ, қопқон ва тўр, ит б-н ов қилинади.

Ҳайвон ва паррандалар қурол билан ов қилинганда итлардан фойдаланилади. Бунда, асосан, мўйнали ва туёкли ҳайвонлар, ўрмон ва сув паррандалари овланади. Қуролсиз овда мўйнали ҳайвонлар ва илвасин тутилади. Бунда қопқ-ондан ва тузоқцан фойдаланилади, улар ҳайвонлар ини оғзига, юрадиган йўлига қўйилади. Ит ёрдамида ов қилишда отлиқ, баъзан пиёда овчи ов итларидан фойдаланади, бунда тез югурадиган този ит ҳайвонни очиқ майдонга «ҳайдаб» беради, овчи билан ов ити эса уни қувлаб бориб тутади. От ва тез югурадиган този ит ёрдамида ов қилинганда ҳайвон итга олдирилади, бунда ит ҳай-вонни қувиб тутгунча овчи отда етиб боради ва итдан уни айириб олади. Овчи қушлар билан ов қилишда ҳайвонлар, асосан, очиқ майдонларда, бур-гут, лочин, қирғий каби қўлга ўргатил – ган қушлар ёрдами – да тутилади (қ. Киркик – Матрап).

Ов шартли равишда сано’ат, спортҳаваскорлик ва илмий мақсадлардаги овларга бўлинади. Саноат мақсадидаги овда аҳоли ва саноат эҳтиёжи учун мўйнали, туёқли ёв-войи ҳайвонлар ва сув қушлари тутилади. Спорт ови дам олишнинг бир туридир. Илмий ов овланадиган ҳайвонларни, ёввойи ҳайвонлар касалликларини, овчилик иши ва ўлкани ўрганиш мақсадида илмий муассасалар топшириғи билан олиб борилади.

Мўйнали ҳайвонларнинг 100 дан ортиқ тури, туёкли ёввойи ҳайвонларнинг 20 дан зиёд ва овланадиган пар-ранда (қуш)ларнинг 150 дан кўп тури мавжуд. Овнинг асосий товар маҳ-сулоти — мўйна, қўшимча маҳсулоти — гўшт, ёғ; қимматбахр хом ашёси: тери, пат, пар, жун.

Ўзбекистонда 18 ёшга кирган, овчилар уюшмаси аъзоси ва овчилик биле-ти бўлган фуқаролар ов милтиғидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳайвонларнинг қимматбаҳо турлари махсус рух-сатнома (лицензия) билан овланади. Ов тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш, ов муддатлари ва усулларини белгилаш ишларини «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси ва овчилик назорати хизмати ба-жаради (қ. Овчилик хўжалиги).

Баҳодир Абдуллаев.