ОБ-ҲАВО

ОБ-ҲАВО — бирор жой ёки ҳудуд ат-мосферасидаги метеорологик элементларнинг узулуксиз ўзгаришлари маж-муи, атмосферанинг муайян табиий жараёнларга боғлиқҳолати. Бу жараёнлар атмосферада Қуёш энергияси оқими ва Ер юзасининг ўзаро таъсиридаги физик жараёнлар натижасида содир бўлади. Одатда, О.-ҳ. деганда Ер юзасидаги О.-ҳ. тушунилади. Бироқ авиация, халқ хўжалиги фаолияти ривожланиши билан эркин атмосфера О,-ҳ. си тушунчаси ҳам тобора кенгайиб бормокда. Инсон фаолиятининг барча жабҳалари О.-ҳ. билан узвий боғлиқ. О.-ҳ. тўхтовсиз ўзгариб туради. Маълум жойнинг аниқ бир вақтдаги О.-ҳ. си метеорологик элементлар (т-ра, ҳаво намли-ги, булут, ёғин микдори, шамол тезлиги ва йўналиши, қор бўрони, мома-қалдироқ, туман ва ҳ. к.) билан тавсифланади. О.-ҳ. да Ернинг ўз ўқи ат-рофидаги ҳаракатига боғлиқ бўлган даврий ўзгариш, шунингдек, асосан, ҳаво оқимларининг алмашинишига боғлиқ бўлган нодаврий кескин ўзгаришлар содир бўлиб туради. Атмосфе-радаги ҳавонинг горизонтал ҳаракати вертикал харакатидан бир неча марта катта бўлишига қарамай, О.-ҳ. нинг ўзгаришида горизонтал ҳаракат билан бир вақтда вертикал ҳаракат ҳам катта роль ўйнайди: булутларнинг ҳосил бўлиши ва ёғин-сочин миқдори, дўл ҳосил бўлиши, асосан, ҳавонинг вертикал ҳаракатига боғлиқ. Халқ хўжалигининг қарийб ҳамма тармоқларини О.-ҳ. нинг келгусидаги ҳолати қизиқтиради (қ. Об-ҳавони олдиндан айтиш).

Ўрта Осиё ҳудудида йилнинг совуқ даврида мўътадил кенгликлардаги ҳаво фронтларининг Ғарбий тармоғидаги циклоник фаолияти ривожланади, бу эса Об-ҳавонинг илиқтипини вужудга келтиради. Арктикадан чиқадиган (совуқ типидаги Об-ҳаво) совуқ ҳаво массаларининг бостириб кириши тез-тез такрорланиб туради. Арктикадан келадиган совуқ ҳаво массалари кўпинча ҳароратнинг анча пасайиб кетишига сабаб бўлади, жан. р-нларда қор қоплами бўлмасада, совуқ —30, —35° га етади. Бу эса тупроқнинг музлашига ва экинларни совуқуриб нобуд бўлишига олиб келади, баҳор охирларида совуқ ҳаво оқимининг бостириб келиши натижасида ҳарорат кескин пасайиб, ернинг устки қатлами музлайди, бу эса униб чиққан экин ниҳоллари ва гуллаётган мевали дарахтлар учун жуда хавфлидир. Ёғинларнинг энг кўп қисми баҳор (март-апр.)да ёғади.

Йилнинг иссиқ даврида Ўрта Осиё ҳудуди ҳаво қаттиқ исиб ва қуриб кетадиган, континентал тропик ҳаво шаклланувчи марказ ҳисобланади. Чек-ка жан. р-нларда кундузги максимал т-ра 45—50° гача етади, ҳавонинг нисбий намлиги 5% бўлди. О.-ҳ. нинг очиқ, қуруқ ва иссиқ келиши қумли тупроқларнинг қуриб кетишига ва шамолда кўп миқдордаги қизиган чанглар ҳавога кўтирилиб, ҳароратнинг янада ор-тишига сабаб бўлади. Копетдоғ тоғ олди р-нларида ва Ғарбий Тяньшанда тез-тез жануб томондан экинларни нобуд қилувчи қуруқ иссиқ шамол гармсел эсади; Амударёнинг юқори қисмида совуқ ҳаво массасининг Турон пастте-кислиги чегарасига бостириб киришидан олдин, жануби-ғарбий томондан маҳаллий афғон шамоли эсади. Ҳавонинг нисбий намлиги паст бўлганда юқори ҳароратнинг бевосита таъсири натижасида экинлар сўлийди ва қовжирайди. Суғориладиган майдонларда т-ра юқори бўлган (38—40° дан ошмаган) даврда экинларнинг ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади. Атмосфера ҳодисаларини замонавий ас-боб-ускуналар (Ер сунъий йўлдошлари, ҳисоблаш машиналари, ракеталар, ра-диозондлар, самолётлар ва қ. к.) ёрда-мида ўрганиш, унинг келажак риво-жини аниклайдиган усулларнинг тако-миллашишига олиб келмокда (яна қ. Иқлим, Метеорология, Об-ҳаво хизмати, Об-ҳаво хариталари).

Ҳамидулла Абдумаев, Тоҳир Мухторов.