НЬЮ-МЕКСИКО

НЬЮ-МЕКСИКО — АҚШнинг жанғарбий қисмидаги штат. Мексика билан чегарадош. Майд. 314,9 минг км2. Аҳолиси 1,85 млн. киши (2002), 73% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Альбукерке ш. Штатнинг маркази Кр-яли тоғлар (энг баланд жойи 4000 м), ғарби Колородо платоси, жан.-шарқи ЛьяноЭстакадо платоси билан банд. Иклими субтропик, қуруқ иклим. Ўртача т-ра июлда 23°, янв. да Г. Йиллик ёғин 250—500 мм. Энг катта дарёси — Рио-Гранде.

Н.-М. АҚШнинг аҳолиси сийрак штатларидан. Уран рудаси қазиб чиқаришда етакчи ўринда. Калий тузлари, нефть, табиий газ, мис, қўрғошин, pyx, олтин, кумуш, ванадий конлари бор. Саноатининг етакчи тармоқлари: рангли металлургия, озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш. Атом энергиясини ўрганиш марказлари бор. Қ. ҳ. да яйлов чорвачилиги асосий ўрин тутади. Н.-М. ҳудудини 16-а. да испанлар босиб олган. 1821 й. да Мексика таркибига қўшилган. 1848 й. дан АҚШ босиб олган. 1912 й. дан АҚШнинг 47-штати.