НАБИЕВ Малик Набиевич

НАБИЕВ Малик Набиевич (1913.18.1 — Тошкент — 1992.10.1) — кимёгар олим. Ўзбекистан ФА акад. (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1963), техника фанлари д-ри (1955), проф. (1956). Иваново кимё-технология ин-тини тугатган (1935). Донбассдаги Горловка ўғит з-дида ишлаган (1940). Чирчиқ электр кимё к-тида бош муҳандис (1940 — 43), Чирчиқ шаҳар партия қўмитаси котиби (1943—44), Ўзбекистон Республикаси Давлат План комиссияси раисининг биринчи ўринбосари (1944 — 47), Республика Министрлар Совети бошқармаси бошлиғи (1948), Чирчиқ электр кимё к-ти бош муҳандиси (1948—51). Ўзбекистан ФА кимё ин-тида лаб. (бўлим) мудири (1951—86), бош илмий ходим (1986 й. дан), Ўзбекистон ФА кимё-технология фанлари бўлими акад.-котиби (1952— 56, 1966 — 86). Асосий илмий ишлари янги минерал ўғитлар турларини олиш, ўғитлар сифатини яхшилаш, мураккаб ўғитлардан рационал фойдаланишга оид. Набиевнинг қовушоқланиб (ёпишиб) қолмайдиган аммиак селитраси олиш усули Чирчиқ электр кимё к-тида ва б. корхоналарда амалиётда қўлланди. Набиев ўз шогирдлари билан биргаликда аммонийлаштирилган суперфосфат олиш усулини ишлаб чиқди ва уни Қўқон, Жамбул, Самарқанд ҳамда Чоржўй кимё з-дларида амалга оширди. Фосфат хом ашёсини нитрат кислота билан парчалаб, қаттиқ ва суюк, мураккаб ўғитлар (СУМ-I, СУМ-П, СУМ-П1, СУМ-IV, СУМ-V) ни и. ч. технологиясига асос солди, чигит таркибидаги мой моддаларини кўпайтиришга таъсир этувчи «ЦАКС» дефолиантини ихтиро қилди. Беруний номидаги Ўзбекистан Давлат мукофоти лауреати (1968).

М. Набиев. Амир Темурнинг Тўхтамуш устидан ғалабаси (1994).

Ас: Азотнокиелотная переработка фосфатов, Т., 1957; Аммонизорованный суперфосфат из фосфоритов Каратау, Т., 1960; Калийные соли Тюбегатана, Т., 1965; Кондесированные фосфаты и удобрения на их основе (Б. М. Беглов, А. Т. Здукос билан хамкорликда), Т., 1974.

Ад.: Ахмеров Қ. Ўзбекистан кимёгарлари, Т., 1974.