НЯНЬХАО

НЯНЬХАО (хитойча) — Хитойда йил ҳисоби шаклларидан бири, император хукмронлиги «шиори». Мил. ав. 141 й. охири —140 й. бошидажорий қилинган. Мил. 536 й. йил ҳисобининг бу шакли Кореяда (корейсча — нёнко), 644 й. — Вьетнамда (вьетнамча — намхао), 645 й. — Японияда (японча — нэнго) пай-до бўлган. Няньхао баъзан бир император хукмронлиги даврида бир неча бор ўзгарган, зеро шиорнинг алмаштирилиши салтанатни янада бахтлироқ қилади деб ҳисобланган. Хитойда Няньхаонинг ботбот ўзгариб туриши қад. замонлардан то 17-а. гача давом этган. Японияда бир император даврида шиорларнинг тез-тез ўзга-риб тургани 13—15 ва 19-а. ларда содир бўлган. Хитойдаги Цин сулоласи даврида х. ар бир императорнинг биттадан шиори бўлган. Няньхао, одатда, рамзий маъно касб этган, Мас, Мин сулоласи императори Чжуди (Тай Цзун) [1402/3 — 24] нинг Няньхаоси Юнлэ, яъни Абадий қувонч деб аталган, Японияда Мэдзи (1868— 1912) нэнгоси Маърифатли бошкарувни англатган.