НУТТАЛЛИОЗ

НУТТАЛЛИОЗ — тоқ туёк/ш ҳайвонлар, асосан, отларда учрайдиган протозой касаллиги. Қўзғатувчиси эритро-цитларда паразитлик қилувчи бир ҳужайрали Nuttallia equi организмлари. Нутталлиозни каналар тарқатади. Касал ҳайвоннинг ҳарорати кўтарилади, бўшашади, иштаҳаси йўқолади, шиллиқ пардалари сарғаяди. Қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдори камаяди. Ка-саллик 2—6 ҳафтагача, баъзан ундан ортиққа чўзилади. Ташҳис клиник белгилар ва қонда қўзғатувчининг топилишига қараб қўйилади.

Даволаш: флавакридин, пиро-плазмин (акарпин), азидин, сульфантрол ва б. дори-дармонлар қўлланилади.

Олдини олиш: Н. касаллигини тарқатувчи иксод каналарини йўқотиш.