НУТҚ МАДАНИЯТИ

НУТҚ МАДАНИЯТИ, нутқ одоби — 1) оғзаки ва ёзма адабий тил меъёрлари (талаффуз, урғу, сўз қўллаш, грамматика, услубшунослик қоидалари)ни эгаллаш, шунингдек, турли алоқа-аралашув шароитларида тилнинг тасвирий воситаларидан нутқнинг максад ва мазмунига мос равишда фойдаланиш маҳорати;

2) тилшуносликнинг тилни маданият қуроли сифатида мукаммаллаштириш мақсадида меъёрлаштириш (тартибга солиш) муаммо ларини ўрганувчи бўлими. Ғарб тилшу-нослигида умумий маънода «тил маданияти» термини ҳам қўлланади. 1-маънодаги «Нутқ маданияти» тушунчаси адабий тилни ўзлаштиришдаги икки бос-қични қамраб олади: а) нутқнинг тўғрилиги ва б. нутқий маҳорат. Н у – тқнинг тўғрилиги муайян тилда сўзловчилар ва ёзувчилар томонидан «идеал» ёки умум томонидан қабул қилинган ва анъанавий сақланиб келаётган одатлар, ибрат ва намуналар тарзида идрок этиладиган адабий меъёрларга амал қилишдир. Нутқий маҳорат эса нафақат адабий меъёрларга амал қилиш, балки ўзаро мавжуд бўлган вариантлардан мазмунан энг тўғри, энг аниқ, услуб ва вазият нуқтаи назаридан энг макбули ва ифо-далисини танлаб олиш маҳоратидир (Мас, ака — ока — ако; келяпти — кевотти — келопти вариантларидан би-рининг адабий меъёр сифатида танла-ниши). Юксак Нутқ маданияти кишининг умумий юксак маданиятини, фикрлаш мадани-ятини, тилга нисбатан онгли мехр-муҳаббатини намоён қилади.

Нутқ маданияти назариясининг асосий тушунчаси тил меъе’ридир. 2-маънодаги Нутқ маданиятининг асосий вазифаси ижтимоий тил амалиётига фаол таъсир кўрсатиш мақса-дида (тилнинг барча сатҳларида) объектив тил меъёрларини уларнинг барқарорлашган шаклларида, зиддиятларида, вужудга келувчи тамойилларида ва б. да ўрганишдир.

Замонавий Нутқ маданияти назарий ва амалий фан бўлиб, у тил амалиётига таъсир этиш мақсадида адабий тил тарихи, грамматика, услубшунослик ва б. тил-шунослик булимларининг ютуклари ва хулосаларини умумлаштиради. Нутқ маданияти на-зариясида адабий тил миллий тилнинг олий шакли деб эътироф этилади; ба-диий адабиёт тили ўзининг энг яхши намуналари билан халқнинг маданият соҳасидаги ютуклари ва анъаналарини мустаҳкамлайди ва бойитади.

Нутқ маданияти ижтимоий ҳодиса бўлиб, у жамият, фан ва техника, маданий ва адабий ҳаёт ривожи билан чамбарчас боглик ҳолда тараққий этади. Жамият аъзоларининг маданий савияси ортган сари нутқи ҳам жилоланиб, сайқаллашиб, Нутқ маданияти қоидалари ва меъёрларига муво-фиқ ҳолда такомиллашиб боради. Нутқ маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида адабиёт, санъат, радио, телевидение ва даврий матбуотнинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, адабий тилни меъёрлаштириш ва Нутқ маданияти назариясини ривожлантиришда лексикография, хусусан, изох^ли, имло, талаффуз, ўқув ва б. махсус луғатлар муҳим аҳамиятга эга.

15-а. даёқ ўзбек адабий тилининг Нутқ маданияти ва унинг ўзига хос меъёрлари бўлган — Алишер Навоий ўзининг бутун ҳаётий ва ижодий фаолияти билан ўз даври Нутқ маданиятига, нутқ одобига мислсиз ҳисса қўшган бўлса, кейинги даврда яшаган Бобур, Муҳаммад Солиҳ, Гулханий, Нодира, Огаҳий, Фурқат, Муқимий ва б. шоирларнинг асарлари тилида ҳам ўша давр тили ва Нутқ маданияти маълум даражада акс этган. «Яхши сўз — жон озиғи», «Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, буғдой сўзинг бўлсин», «Ўйнаб гапирсанг хам ўйлаб гапир», «Ҳар нени емак — ҳайвоннинг иши, ҳар нени демак — но-доннинг иши» каби мақол ва ҳикматли сўзларнинг пайдо бўлиши ҳам ўзбек халқида Нутқ маданиятига аввалдан эътибор кучли бўлганидан дарак беради.

Ўтган асрнинг 20-й. ларидан сўнг ўзбек тилининг Нутқ маданияти халқ тилига яқинлаштирилган миллий адабий тил меъёрларига асосланади. Бу меъёрларни шакллантириш ишига олимлар (Отажон Ҳошим, Т. Н. Қориниёзий, С. Иброҳимов, Олим Усмон ва б.), адибу шоирлар (Қодирий, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва б.) муносиб ҳисса қушдилар.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Йўлдош Солижонов.