НУРМЕТОВ

НУРМЕТОВ Сотим (1924.15.6, Хива — 1994.4.8, Урганч) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи сержант. 1943 й. дан армия сафида. 51-алоҳида гвардиями сапёрлар батальони (З-Белоруссия фронти 43-армиянинг 13-гвардиячи ўқчи корпуси)нинг бўлинма командири. Кенигсберг (ҳоз. Калининград) ш. учун олиб борилган жангларда (1945 й. 7 апр.) жасорат кўрсатган. 1945 й. 19 апр. Қаҳрамон унвонини олган. Урушдан сўнг Урганч ш. да хўжалик ишларида меҳнат қилган.