НУРИСТОН

НУРИСТОН, собиқ Кофиристон — Афғонистоннинг шим.-шарқидаги баланд тоғли вилоят. Аҳолиси, асосан, нуристонилар. 19-а. охирига қадар Нуристонда мустақил деҳқон жамоалари яшаган; улар араблар, Амир Темур, Акбар, Нодиршоҳ билан бўлган урушларда ўз мустақилликларини сақлаб қолишган. 1896 й. афғон амири Абдураҳмон томонидан буйсундирилган, аҳоли исломга киргизилган.