НУКЛЕОТИДЛАР

НУКЛЕОТИДЛАР, нуклеозид-фосфатлар — нуклеозидларнинг фосфорли эфирлари. Нуклеотидлар — нуклеин кислоталар, коферментлар ва б. биологик фаол бирикмаларнинг таркибий қисмидир. Улар тирик ҳужайрада эркин ҳолда бўлиб, моддалар алмашинувиаа муҳим роль ўйнайди. Нуклеотидлар таркибига углевод (рибоза ёки дезоксирибоза), фосфор кислота ва азот асослари қолдиқлари киради. Аденин, гуанин, гипок-сантин, цитозин, урацил ва тиминлар табиатда кенг таркалган пурин ва пиримидин асосли табиий Нуклеотидлар дир.