НУҲ ибн АСАД

НУҲ ибн АСАД (? — 841) — сомонийлардан бўлган Самарқанд ҳокими (820—841). Тоҳирийларц&н Абдулла ибн Тоҳир билан бирга халифаликпш муста-қил сиёсат юргазишга интилган, Ис-шахрий ва Ибн Ҳавқалларнннг ёзишича, халифа Муътасим (833—842) бундан норози бўлиб Абдулла ибн Тоҳирга нома юбориб, уни койиган. Абдулла бу хатни Самарқандга жўнатган. Нуҳ ибн асад ибн А. ўзининг жавобида Мовароуннаҳрда 300 минг қишлоқ борлигини, ҳар бир қишлоқ битта сарбоз ва битта навкар беришга қодир эканлигини кўрсатиб ўтади. Бу билан у халифадан қўрқиш керак эмаслиги, чунки фақат Мовароуннақрнинг ўзигина 600 минг сарбоз ва навкардан иборат қўшин тўплай олишини билдирган. Бу даврда кўчманчи туркий қабилалар Шошга кўп ҳужум қилиб турарди. Шош Яҳъё ибн Асад их-тиёрида эди. Унинг илтимосига кўра, Нуҳ ибн асад ибн А. 840 й. Исфижобнинг туркий қабилаларидан бўлган ҳокимига қарши қўшин тортган. Бу уруш Н. ибн А. нинг ғалабаси билан тугаган. Балозурийнинг ёзишича, бу вақтда Нуҳ ибн асад ибн А. экинзорлар, токзорлар, боғлар, қишлоклар ва шаҳарларни кўчманчиларнинг ҳужумидан сақлайдиган катта мустаҳкам девор қуришни буюрган.