НОЙИБ

НОЙИБ, ноиб (араб. — ўринбосар, ёрдамчи) — ўрта асрларда мусулмон давлатларида тобе ўлка ёки вилоят ҳокими. Нойиблар, одатда, олий ҳукмдорнинг ўринбосари ҳисобланган. 1) Ол-тин Ўрдада Нойиб хоннинг йирик вилоятларидаги ёрдамчиси (Мас, Хоразмда).

2) Муҳаммад Хоразмшоҳ тўнғич фар-занди Жалолиддин Мангубердита Ғазни, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Замин Давор қамда қўшни Ҳинд ерларини бошқаришга берган. Бироқ, Жалолиддинни Урганчдан узоқлаштирмаслик мақсадида Қузбар Маликни номи зикр этилган мамлакатларга шаҳзоданинг Нойиби этиб жўнатган.

3) Амир Темур салтанатида соҳибқироннинг фарзандлари, неваралари, яқин сафдошлари турли ўлка ва вилоятларга Нойиб этиб тайинланган. Нойиб унга ишониб топширилган ҳудуднинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳолати учун масъул ҳисобланган.

4) Озарбайжонда Окт. тўнтаришидан (1917) олдинги маҳаллалар (магаллар) бошлиғи. 5) Туркия султонлигида қози ва мулла ўринбосари.

6) 20-а. да Нойиб ата-маси Эрон ва Афгонистонда турли ҳарбий унвонларни англатган (Мас, «ной-ебе аввал» — катта лейтенант, «нойебе сарҳанг» — подполковник).