НОРВЕГ ТИЛИ

НОРВЕГ ТИЛИ — ҳинд-европа тиллари оиласидаги герман тиллари гуруҳининг скандинав тиллари шохобчасига мансуб тил. Норвегияда, шунингдек, АҚШ ва Канадада тарқалган; Норвегия Қироллигининг расмий тили. 5 млн. дан ортиқроқ киши сўзлашади. Норвег тили лаҳ-жалари ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлинади. Норвег тили тарихи 2 даврга: қад. Норвег тили (9-а. дан 1525 й. гача) ва янги Норвег тили (1525 й. дан) даврларига бўлинади.

1380 й. дан Норвегия Данияга тобе бўлиб қолиши муносабати билан бу ҳудудда ёзма дан (дат) тили кенг тарқалади ва 16-а. да расмий тил мақомини олади. 19а. бошларида Норвегияда 2 та адабий тил вужудга келди: риксмол (дан-норвег адабий тили) ва ланс-мол (19-а. ўрталарида норвег тилшуноси И. Осен томонидан адабий тилнинг қад. шаклидан сунъий яратилган). 1929 й. да риксмол ва лансмол расмий равишда букмол ва нюнорск (янги норвег) атамалари билан алмашти-рилган. Ҳар иккала адабий тил бир қатор фонетик жиҳатлари билан ўзаро фарқланади, улардан букмол нисбатан кенгроқ қўлланади. Адабий Норвег тилининг шаклланиши ва такомиллашувида 1907, 1917, 1938 йларда имло соҳасида ўтказилган ислоҳотларнинг алоҳида ўрни бор.

Норвег тилининг қад. ёзуви руник ёзув асосида бўлган, замонавий ёзуви эса ло-тин алифбоси асосида яратилган.