НОРИН

НОРИН — Кирғизистоннинг Норин вилоятидаги шаҳар (1927 й. дан), вилоят маркази. Норин сойлигида, Норин дарёси (Сирдарё ҳавзаси) бўйида, бал. 2000 м дан ортиқ бўлган Оламушук тизмаси этакларида; Рибачье т. й. стан-циясидан 180 км жанубда. Автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 44,5 минг киши (1990-й. лар ўрталари).

Кашқардан Чуй водийсига ўтадиган савдо йўли устида истеҳком пункти сифатида вужудга келган. Механика з-ди, тикувчилик ф-каси, гўшт к-ти, педагогика ва тиббиёт билим юртлари, Тяньшан мусиқали драма театри бор. Шаҳар 1867 й. да бунёд этилган.