НОМОГРАФИЯ

НОМОГРАФИЯ (юн. nomos – қонун ва… графия) — номограмма тузишга оид математик назария. Мас, йўниш станоклари кескичининг параметрлари a, j, ау орасидаги tg ау = tg a sin j боғланишни ифодаловчи чизма номограмма ҳисобланади (расм). Агар а ва j параметрларнинг қиймати берилган бўлса, четки шкалалардаги уларга мос нуқталар тўғри чизиқ билан туташтирилади. Бу тўғри чизиқ ўртадаги шкалани кесган нуқтадан ау қиймати топилади. Мас, а=7,5°, j=4° бўлса, номограммага мувофиқ ау=6,2°. Шу номограмманинг ўзидан а ва ау (ёки j ва ау)нинг берилган қиймати бўйича j ни (мос ҳолда а ни) топиш учун ҳам фойдала-ниш мумкин. Мат., физика ва техни-канинг турли соҳаларида кўп шкалали ва б. мураккаб Номография усуллари қўлланади.