НОМЛАР

НОМЛАР (юн. nomos — мамлакат, ви-лоят, округ) — Қад. Мисрдаги маъмурий округ (мисрча — «сепат»). Миср давлати ягона ирригация тизимини барno этиш ва ишлаши учун зарур бўлган сиёсий бирлашмалар — Н. дан ташкил топган эди. Ҳар бир Номларнинг аниқ белгиланган чегараси, сиёсий ва диний маркази, қўшини, герби ва ҳомий худолари бўлган. Номларнинг маъмурий аппа-рати номархга бўйсунган. Подшоҳлардан Снофру ва Неусерра (IV ва V сулолалар) ибодатхоналарида 97 та Қад. подшолик (мил. ав. 28—23 а. лар) Номлар ининг рўйхати келтирилган.