НОБИЛИТЕТ

НОБИЛИТЕТ (лот. nobilitas — юқори табақа, оқсуяк) — Рим республикасида мил. ав. 3-а. бошига келиб, патри-цийлар билан плебейлар ўртасидаги кураш натижасида шаклланган ҳукмрон та-бақа. Нобилитет давлатнинг олий мансабларини эгаллаш ҳуқуқига эга эди. Нобилитет арис-тократик республиканинг сиёсат анъаналарини сакловчилари ҳисобланган, лекин унинг орасидан сиёсий мухолифлар ҳам чиққан. Императорлар даврида эски Нобилитетга мансублик илгаригидек аҳамият касб этмаган. Кенг маънода (қад. муаллифларда) Нобилитет — «халқ», «қора халқ»нинг зидди бўлган «юқори табака», «оқсуяк».