НИТРОФОСКА

НИТРОФОСКА — таркибида азот, фосфор, калий бўлган мураккаб минерал ўғит. Унда 12% дан азот, фосфор ва калий бор. Н. фосфор хом ашёси (апатитлар ёки фосфоритлар)ни нитрат кислота билан парчалаб, унга калий хлорид қўшиб донадорлаш ва қуритиш йўли б-н ишлаб чиқарилади. Ғўзага самарадорлиги оддий ўғит аралашмаси самарадорлигигаяқин. Озиқлантиришда 50 — 70 кг/га (азот бўйича) меъёрларда со-линади. Нитрофоска ёпиқ биноларда қоғоз ва полиэтилен крпларда сақланади.