НИШОЛДА

НИШОЛДА — ширинлик тури. Тайёрлаш усули: сирли идишга шакар ва сув солиб қайнатиб, қиём тайёрланади ва совитилади. Етмак (беҳ) ўсимлигининг илдизи тозаланади ва майдалаб сувда қайнатилади. Етмак қайнаб чиққандан сўнг, сувни докадан ўтказиб, мис қозон (ё сирли кострюлька)га солиб бир оз совитилади, бунинг устига тухумнш оқи қўшилади ва чилчўп билан аралаш тирилади. Ҳосил бўлган оқ кўпикка озоздан қиём қуйилади ва чилчўп уриш узоқдавом эттирилади. Таъмини яхшилаш мақсадида қиёмга лимон кислота ва ванилин қўшилади. Нишолдада кристаллашган шакарнинг қумоқлашуви ва қиёмнинг кўпикдан ажралмаслиги Нишолда тайёр бўлганини кўрсатади. Тайёр бўлган Нишолданинг ранги оппоқ бўлиб, махсус ёғоч куракчани ботирганда чўзилиб чиқади.