НИСБИЙЛИК НАЗАРИЯСИ

НИСБИЙЛИК НАЗАРИЯСИ — фазо ва вақтнинг хар кандай физик жараён учун ўринли бўлган хусусиятлари ҳақидаги ҳоз. замон физика таълимоти. А. Эйнштейн яратган Нисбийлик назарияси 2 киемдан: махсус Нисбийлик назарияси ва умумий Нисбийлик назариясидан иборат бўлиб, махсус Нисбийлик назарияси 1905 й. да, умумий Нисбийлик назарияси 1916 й. да ниҳоясига етказилган.

Фазо ва вақт ҳакидаги тушунчалар турли даврда турлича бўлган. Классик физикада вактнинг фазо билан материяга ҳеч кандай даҳли йўк. Фазо ва вақт ҳакидаги классик механика таълимотини Галилей нисбийлик принципи асосида математик равишда ифодалаш мумкин. Фазонинг аник нуктасида аниқ вақтда рўй берувчи ҳодисани воқеа дейилади. Механик ҳодисалар барча инерциал саноқ системаларда бир хил рўй беради, демак, ҳаракат тенгламасининг ёзилиш шакли барча инерциал саноқ системаларда бир хилдир. Бу хусусият Галилей алмаштиришларига нисбатан Ньютон ҳаракат тенгламасининг инвариантлиги дейилади.

Нисбийлик назариясига кўра, физик жараёнларда фазо ва вақт хусусиятлари узаро боғлиқдир. Фазо ва вақтнинг узаро боғланиши ҳаракат туфайлидир. Жисм турли ҳаракатда экан, фазо ва вакт хусусиятлари ҳам турличадир. Махсус Нисбийлик назарияси учун 2 принцип (асосий қонун) замин ҳисобланади: биринчиси нисбийлик принципы, иккинчиси ёруғлик тезлигининг доимийлигидир. Нисбийлик принципига асосан, физик қонуниятларни ифо-даловчи математик тенгламалар бир хил кўринишга эга, яъни улар турли инерциал саноқ ситемаларга нисбатан инвариантдир. Иккинчи принципни қуйидагича ифодалаш мумкин: ёруғликнинг бўшлиқдаги тезлиги барча инерциал саноқ системаларда бир хил қийматга эга бўлиб, ёруғлик манбаининг ҳаракатига боғлиқ эмас.

Гравитация, фазо ва вақт ҳақидаги ҳоз. замон физик назарияси, асосан, А. Эйнштейн томонидан яратилди ва у у мумий Нисбийлик назарияси номини олди. Умумий Нисбийлик назариясининг яратилишида эквивалентлик принципи асос бўлиб хизмат қилди.

Нисбийлик назариясидан келиб чиқувчи хулосалар жуда кўп текширишлар, кузатишлар ва тажрибалар асосида тасдикланган. Ҳозирги кунгача Нисбийлик назариясининг камчиликлари мавжудлигини кўрсатувчи бирор далил ёки тажриба натижалари маълум эмас.

Ад. Эйнштейн А., Сборник научных трудов, т. т. 1—4, М., 1965—67; Бекжонов Р., Эйнштейн ва нисбийлик назарияси, Т., 1978.