НИЛУФАР

«НИЛУФАР» («Lotus») — Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчилари ассоциациясининг 3 ойда 1 марта нашр этилувчи адабий-ижтимоий журнали. 1968 й. Қоҳирада, 1979 й. дан Байрутда, 1983 й. дан Тунисда инглиз, араб ва француз тилларида нашр этилади. 6-сонига қадар «Африка-Осиё адабиётлари» деб номланган. Бош муҳаррири Файз Ахмад Аббос (1979 й. дан).