НИКОЛАЙ I

НИКОЛАЙ I (Николай Павлович Романов) (1796.25.6, Царское Село, ҳоз. Пушкин ш. — 1855.18.2, Петербург) — Россия императори (1825—55). Павел I нинг 3-ўғли. Декабристлар қўзғолонини бостирган (1825). Николай I даврида марказлашган давлат бюрократик аппарати кучайтирилган, 3-бўлим (инқилобий ҳаракатга қарши курашиш учун сиёсий полиция) барпо этилган; Россия империяси қонунлар мажмуаси тузилган, янги цензура уставлари жорий қилинган (1826, 1828). 1837 й. Россияда биринчи марта Царское Селода т. й. ҳаракати очилган. Николай I 1 ички сиёсатининг асосий мақсади — самодержа-вие-крепостнойлик тузумининг мустаҳкамлигини саклаш эди. 1830—31 й. лардаги Польша қўзғолони; 1848—49 й. лардаги Венгрия инқилобини қонга ботирган. Муқаддас иттифоқнинг тамойилларига қайтиши Николай I ташки си-ёсатининг муҳим томони бўлган. Николай I 1. даврида Россия Кавказ (1817—64), Россия—Эрон (1826—28), Россия—Туркия (1828-29), Қрим (185356) урушларини олиб борган. Хива хонлигини босиб олиш мақсадида Перовский экс-педициясини жўнатган.