НЕЙТРАЛЛАШ

НЕЙТРАЛЛАШ, нейтралланиш реакцияси, нейтрализация — кислота хоссасига эга бўлган моддаларнинг асос хоссасига эга бўлган моддалар билан ўзаро таъсир этишиши натижасида иккала бирикманинг ўзига хос хусусиятларини йўқотиши. Нейтраллаш реакцияси кимё саноатида, баъзи корхоналар чиқиндиларини қайта ишлашда, лаб. амалиётида, хусусан, кимёвий анализда қўлланади (қ. Кислота ва асослар).