НЕРВ ТЎҚИМАСИ

НЕРВ ТЎҚИМАСИ — нерв системасининг асосий тўқимаси. Организмда таъсиротни қабул қилиб, қўзғалишни ўтказиб беради. Организмнинг тарихий тараққиёти жараёнида Нерв тўқимаси элементлари тез қўзғалиб, нерв импульсларини дарҳол ўтказиб бериш хусусиятига эга бўлди. Нерв тўқимаси даги нерв ҳужайралари (нейронпар) унинг тузилиш ва функционал жиқатдан асосий элементларидир.