НЕРВ ОХИРЛАРИ

НЕРВ ОХИРЛАРИ, терминаллар — нерв ҳужайраларининг ўсиқчалари (аксонлар) охиридаги тузилма; ўсик,чаларнинг тўқималар, мускуллар, безлар, қон томир деворлари ёки бошқа бир нейронга келиб туташиш — синаптик контакт ҳосил қилиш жойи; таъсиротни қабул қилиш ва узатиш вази-фасини бажаради. Сезувчан ёки рецептор Нерв охирлари — рецепторлар ва эффектор Нерв охирлари ажратилади. Рецепторлар организмдаги ҳамма аъзо ва тўқималарда бўлиб, ташқи ёки ички муҳит таъсиротларини қабул қилади. Эффектор Нерв охирлари қўзғалишни нерв толаларидан, шу толалар борадиган туқимага, шунингдек, бош-қа нерв ҳужайраларига ўтказиб беради. Нерв охирлари функциясига, контакт ҳосил қилиш муҳитига қараб тугмачасимон, ҳалқасимон, пластинкасимон, тугунсимон бўлиши мумкин.